Кеча, Тошкентда автомобиль ва мотоцикллар иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХХ Матбуот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошев маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 16 июль куни соат 18:30 атрофида пойтахтнинг "Дўрмон йўли" кўчаси бўйлаб 3 нафар ЙПХ инспекторлари патруллик мотоциклларида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, "Ғазалкент" кўчасидан чорраҳага кириб келган "Оnix" автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу ЙТҲ натижасида патруллик мотоциклини бошқариб келган 1 нафар ЙПХ ходими олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Қолган тан жароҳати олганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
"Ижтимоий тармоқларда мазкур ЙТҲ кортеж кузатуви вақтида содир бўлгани тўғрисида нотўғри талқин кузатилмоқда. Тармоқ вакилларида асослантирилмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз," - дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ