• 12 093 сўм
    4.37
  • 13 867 сўм
    65.45
  • 155 сўм
    0.75
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 093 сўм
    4.37
  • 13 867 сўм
    65.45
  • 155 сўм
    0.75
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:18

Ўзбекистондаги аёл маҳкумлар қамоқда қандай сақланади?– видео

UzNews мухбири Жаҳонгир Латипов жазони ижро этиш муассасалари ҳақида илк бор кенг қамровли видеорепортаж тайёрлади. Суратга олиш гуруҳи Тошкент шаҳридаги 21-сонли жазони ижро этиш колонияси ҳамда Марказий тергов ҳибсхонасига эксклюзив кириш имкониятини қўлга киритиб, озодликдан маҳрум этиш муассасаларидаги ҳаёт қандай ташкил этилганини яқиндан намойиш этди.

236
0
Видеодан кадр

Қамоқхоналардаги шароитлар ҳақиқатан ҳам фильм ва сериалларда тасвирланганидекми? Жазони ижро этиш муассасалари қандай фаолият юритади, маҳкумлар кундалик ҳаётини қандай ўтказади ва уларнинг турмуши қандай ташкил этилган? Шу ва бошқа саволларга янги кўрсатувда жавоб топиш мумкин.

Суратга олиш жараёнида журналистлар маҳкумлар билан суҳбатлашиб, улар сақланаётган шароитларни кўрсатган. Шунингдек, улар колонияда қандай меҳнат билан шуғулланиши, қанча даромад топиши ва озодликка чиққанидан кейинги режалари ҳақида ҳам сўзлаб беришган.

Кўрсатув ўзбек тилида тайёрланган.

236
0

Изоҳ