ДХХ ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Навоий вилояти Қизилтепа тумани ИИБ Тергов гуруҳи катта терговчиси қўлга олинди.
Маълум бўлишича, 23 ёшли фуқаронинг хотирасида тақиқланган диний материаллар мавжудлиги гумон қилиниб, ундан iPhone 17 Pro Max олиб қўйилган.
Катта терговчи икки воситачи орқали фуқародан олиб қўйилган телефонни қайтариб бериш эвазига 1000 доллар талаб қилган. У пулни олган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ