Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қалбаки пулларни муомалага чиқаришда гумон қилинган уч нафар фуқаро қўлга олинди.
Аниқланишича, гумонланувчилар харидорлардан бирига қалбаки 10 минг АҚШ доллари ва 20 млн сўмни 14 млн сўм эвазига сотган. Шунингдек, яна бир фуқарога қалбаки 10 минг АҚШ долларини 8,4 млн сўмга сотгани маълум бўлган.
Гумонланувчилар ашёвий далиллар билан қўлга олинган, қалбаки пуллар мусодара қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пуллар, акциз маркалари ёки қимматли қоғозларни тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ