• 12 093 сўм
    16.89
  • 13 825 сўм
    24.14
  • 157 сўм
    -0.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 093 сўм
    16.89
  • 13 825 сўм
    24.14
  • 157 сўм
    -0.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 18:24

Ўзбекистонда давлат жамғариб бориладиган пенсияга 2,5% қўшимча тўлашни бошлаши мумкин

Даромади 7,6 млн сўмгача бўлган фуқаролар учун жамғариб бориладиган пенсияни давлат томонидан биргаликда молиялаштириш механизми, кўпроқ даромад оладиган фуқаролар учун эса пенсия ҳисобварақларини тўлдиришнинг янги тартиби таклиф этилмоқда.

63
0
uznews.uz

Президент сешанба куни бўлиб ўтган йиғилишда амалдаги жамғариб бориладиган пенсия тизимини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Қайд этилганидек, бугунги кунда фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига уларнинг иш ҳақининг 0,1 фоизи ўтказилмоқда, ушбу маблағлар бўйича йиллик даромадлилик 10 фоизни ташкил этади, бу эса банк омонатлари даромадлилигидан деярли икки баравар камдир.

Шу муносабат билан, агар иш ҳақи 7,6 миллион сўмгача (БҲМнинг 15 баравари) бўлган фуқаро ўз даромадининг 5 фоизини жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказса, давлат ушбу ҳисобвараққа қўшимча равишда яна 2,5 фоизни йўналтириши таклиф этилмоқда.

Иш ҳақи 7,6 млн сўмдан юқори бўлган фуқаролар учун улар тўлаган ижтимоий солиқнинг 1 фоизини жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, ислоҳот доирасида илғор хорижий тажриба асосида жамғариб бориладиган, хусусий ва корпоратив пенсия тизимларини ривожлантириш таклиф этилмоқда.

63
0

Изоҳ