Терговнинг дастлабки маълумотларига кўра, Ҳиндистоннинг Малаппурам округида туғилган гумонланувчи ўзаро жанжал вақтида қизга ноутбук билан зарба бериб, унинг ўлимига сабаб бўлган. Ҳозирда у қўлга олинган.
Марҳуманинг жасади Ҳиндистонга олиб кетилганидан сўнг Керала штатида такрорий суд-тиббий экспертизаси ўтказилди. Қизнинг яқинлари унинг танасида кўплаб жароҳат излари борлигини маълум қилиб, ўлим ҳолати юзасидан ҳар томонлама тергов ўтказилишини талаб қилди.
Уларнинг таъкидлашича, қиз вафотидан аввал қийноқларга дучор қилинган бўлиши мумкин. Шунингдек, гумонланувчи уни динини ўзгартиришга мажбурлаш мақсадида босим ўтказгани ҳақида ҳам даъволар билдирилган.
Ҳиндистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мамлакат қонунчилиги хорижда Ҳиндистон фуқароларига нисбатан содир этилган жиноятларни ҳам тергов қилиш имконини беришини маълум қилди.
Қайд этилишича, агар гумонланувчи Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортилса, Ҳиндистондаги иш юритуви тўхтатилиши мумкин. Акс ҳолда, тергов Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда давом эттирилади.
Айни пайтда талаба қизнинг ўлими ҳолати юзасидан тергов ҳаракатлари ҳам Ўзбекистонда, ҳам Ҳиндистонда давом этмоқда.
Изоҳ