• 12 021 сўм
    -20.73
  • 13 734 сўм
    -10.44
  • 158 сўм
    2.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 021 сўм
    -20.73
  • 13 734 сўм
    -10.44
  • 158 сўм
    2.61
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 12:00

InfinBank фойдали «Янги хонадон» давлат ипотекасини ишга туширди

Банк янги дастур харидорларнинг асосий хавотирларини қандай бартараф этаётгани ва нега ўз хонадонингизга кўчиб ўтишни шу ойнинг ўзидаёқ режалаштиришингиз мумкинлиги ҳақида тушунтириб берди.

106
0
uznews.uz

Ўз уй-жойига эга бўлиш ҳар қандай оила барқарор келажагининг мустаҳкам пойдеворидир. Бироқ, янги қурилган уйдан хонадон харид қилиш кўпинча турли ташвишлар билан боғланади: катта маблағни йиллар давомида жамғариш ёки қурилиш жараёнидаги объектга сармоя киритиб, маблағингизни хавф остига қўйиш, сўнгра уй фойдаланишга топширилиши ва ҳужжатлар расмийлаштирилишини ойлар давомида кутиш билан бирга ижара тўловларини ҳам давом эттиришга тўғри келади.

Уй-жой харид қилиш жараёнини янада шаффоф ва хавфсиз қилиш мақсадида InfinBank давлат ипотека кредитлаш дастурига (Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-29-сон Фармони доирасида) қўшилганини маълум қилди. Банк янги маҳсулот — «Янги хонадон» ипотека кредитини ишга туширди. Ушбу кредит ҳозироқ янги хонадон харид қилиш имконини беради. Дастурнинг асосий афзаллиги шундаки, кредит бирламчи бозордаги хонадонлар учун ажратилади. Ҳужжатларни расмийлаштиришга саноқли кунлар кетади — барча ишлар банкнинг ўзида амалга оширилади.

Молиявий қулайлик: мижозга мослашадиган шартлар

InfinBank узоқ кутилган янги уйга кўчиб ўтиш оилавий бюджет учун ортиқча юк бўлиб қолмаслиги учун мослашувчан шартларни ишлаб чиқди:

1. Узоқ йиллик муддат: 20 йилгача (240 ой). Молиялаштиришнинг узоқ муддати ойлик тўловларни имкон қадар қулай даражагача камайтириш имконини беради.

2. Бошланғич бадал: атиги 15% дан бошлаб. Бундан ташқари, давлат қўллаб-қувватлаши доирасида айрим тоифадаги фуқаролар бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун бюджет субсидияларини олишлари мумкин.

3. Молиялаштириш суммаси: Тошкент шаҳрида — 480 млн сўмгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — 380 млн сўмгача.

4. Қулай фоиз ставкаси: 16,99% йиллик устама қўшилади.

Тўловни қандай амалга оширишни мижознинг ўзи танлайди

InFinBank қарз олувчиларга тўлов жадвалини мустақил танлаш имкониятини тақдим этади:

• Аннуитет тўловлар — ҳар ой бир хил ва қатъий белгиланган сумма. Оилавий бюджетни режалаштириш учун жуда қулай.

• Дифференциал тўловлар — тўловлар ҳар ой камайиб боради. Дастлаб кўпроқ тўлайсиз, аммо якунда ортиқча тўлов сезиларли даражада кам бўлади.

Ўз хонадонингиз сари қандай қадам ташлаш мумкин?

«Янги хонадон» кредитини расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ва барқарор расмий даромад манбаига эга бўлиш кифоя (зарурат бўлса, яқин қариндошларни биргаликда қарз олувчи сифатида жалб қилиш мумкин).

24/7 қўллаб-қувватлаш хизмати: +998 71 202 50 601214

Сайт: infinbank.com

Реклама ҳуқуқи асосида

106
0

Изоҳ