Адлия вазирлиги хабарига кўра, тарихий манбаларга кўра, Қўқон шаҳри қадимдан ҳунармандчилик ва миллий қандолатчилик ривожланган марказлардан бири ҳисобланади. Шу ҳудудда шаклланган «Қўқон ҳалваси» анъанавий тайёрланиш усули, ўзига хос таъми ва юқори сифати билан нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам эътироф этилган.
Маҳсулотнинг географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши унинг номи ҳамда анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш, шунингдек, маҳсулотнинг ўзига хослиги ва сифатини сақлаб қолишга хизмат қилади.
Адлия вазирлиги қайд этишича, мазкур қарор Фарғона вилоятининг гастрономик меросини асраш, ҳудуднинг миллий брендини ривожлантириш ва уни халқаро миқёсда кенг тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.
Маълумот учун, географик кўрсаткич — муайян маҳсулотнинг маълум бир ҳудудга мансублигини ҳамда унинг сифати, шуҳрати ва ўзига хос хусусиятлари айнан шу ҳудуднинг табиий-иқлимий ҳамда ижтимоий-маданий омиллари билан боғлиқлигини тасдиқловчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.
Изоҳ