Беларус пойтахтида расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Сарой олдидаги майдонда икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Шавкат Мирзиёевни Беларусь президенти Александр Лукашенко самимий кутиб олди. Давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Биргаликда суратга тушишдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Изоҳ