• 12 042 сўм
    68.15
  • 13 745 сўм
    44.26
  • 155 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 042 сўм
    68.15
  • 13 745 сўм
    44.26
  • 155 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 18:19

Ўзбекистонда Open Budget лойиҳасининг навбатдаги мавсумига старт берилади

Open Budget'нинг янги мавсуми лойиҳа бошланганидан буён ташаббусли бюджетлаштиришни амалга оширишнинг ўн биринчи босқичи бўлади.

113
0
uznews.uz

Жорий йил 15 июлдан Ўзбекистонда Open Budget 2026 лойиҳасининг иккинчи мавсуми бошланади.

Янги мавсум доирасида қуйидаги босқичлар кўзда тутилган:

- 15 июлдан 3 августгача - лойиҳа таклифларини қабул қилиш;
- 4 августдан 18 августгача - келиб тушган лойиҳаларни саралаш;
- 19 августдан 21 августгача - лойиҳаларни илгари суриш бўйича ахборот кампанияси;
- 22 августдан 31 августгача - овоз бериш;
- 1 сентябрдан 10 сентябргача - қўшимча ғолиб лойиҳаларни эълон қилиш.

Овоз беришнинг асосий босқичи ғолиблари 1 сентябрь - мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланадиган кунда эълон қилинади.

113
0

Изоҳ