• 12 042 сўм
    68.15
  • 13 745 сўм
    44.26
  • 155 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 042 сўм
    68.15
  • 13 745 сўм
    44.26
  • 155 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 20:03

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Беларусьга боради

Ўзбекистон президентининг 8–9 июль кунлари Минск шаҳрига амалга оширадиган ташрифи дастури эълон қилинди.

64
0
prezident.uz

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилишича, Президент Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 8–9 июль кунлари расмий ташриф билан Беларусьга боради.

Ташриф дастурига мувофиқ, Минск шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Учрашувларда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Музокаралар марказида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, фармацевтика, енгил ва озиқ-овқат саноати ҳамда бошқа тармоқларда кооперацияни чуқурлаштириш масалалари бўлади. Шунингдек, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Саммит якунида устувор йўналишлар бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг кенг қамровли пакети имзоланиши режалаштирилган.

Шунингдек, ташриф арафасида Минск шаҳрида икки мамлакат ҳудудлари ва бизнес доиралари делегациялари иштирокида учинчи Ҳудудлараро форум ўтказилиши қайд этилди.

64
0

Изоҳ