Ўзгидромет маълумотларига кўра, 6-11 июнь кунлари республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қайд этилишича, июль ойи бошидаги салқин об-ҳаводан сўнг, жорий ҳафтада Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат режими аста-секин ўзининг ёзги ҳолатига қайтмоқда. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, аммо июль ойи учун хос бўлган қийматлар сақланиб қолади.
Душанба куни кундузи ҳаво +34...+37 даражагача исийди, кейинги кунларда эса кундузги ҳарорат +37...+40 даражага етади. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда ҳаво ҳарорати асосан кундузи +39...+42 даража бўлади.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 6-11 июнь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.
Кундузги ҳаво ҳарорати бугун ва эртага +35...+38 даража бўлади, кейинчалик аста-секин +38...+40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси +22...+25 даража атрофида бўлади.
Изоҳ