Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консули этиб Ваҳобов Ҳожиакбар Жўратович тайинланди.
Дипломат 30 июнь кунидан бошлаб расман ўз хизмат вазифаларини бажаришга киришди. Бу ҳақда Приморье ўлкаси Халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳ. Ваҳобов ушбу лавозимда 2024 йил июль ойидан буён дипломатик ваколатхонага раҳбарлик қилиб келган Юсуф Қобулжоновнинг ўрнини эгаллади.
Консуллик округига Саха (Якутия) Республикаси, Камчатка, Приморье ва Хабаровск ўлкалари, шунингдек Амур, Магадан ва Сахалин вилоятлари, Яҳудий автоном вилояти ҳамда Чукотка автоном округи киради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси 2018 йил октябрь ойида очилган.
Изоҳ