• 11 910 сўм
    -24.58
  • 13 589 сўм
    -2.99
  • 152 сўм
    -0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 910 сўм
    -24.58
  • 13 589 сўм
    -2.99
  • 152 сўм
    -0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 17:04

Тошкентда қурилиши майдонида қувур сабаб ер ўпирилиб кетди

Техник носозлик оқибатида қувурга шикаст етган. Натижада ер қопламасининг қисман чўкиши ва ўпирилиши кузатилган.

268
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Яккасарой туманидаги «BETER BEST» МЧЖ қурилиш объекти ҳудудида юз тошиб кетгани акс этган видео тарқалди. Яккасарой тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Қайд этилишича, мазкур ҳудуддаги канализация тармоғида содир бўлган техник носозлик оқибатида қувурга шикаст етган. Натижада ер қопламасининг қисман чўкиши ва ўпирилиши кузатилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Айни пайтда вазият тўлиқ назоратга олинган. Воқеа жойида шаҳар масъуллари, тегишли коммунал хизматлар ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан тезкор ўрганиш ва тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар томонидан ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари аниқланиб, носозликни бартараф этиш, ҳудудни хавфсиз ҳолатга келтириш ҳамда бундай ҳолатларнинг такрорланишининг олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар ўрганиш ишлари якунлангач, жамоатчиликка тақдим этилади.

268
0

Изоҳ