Фарғона вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан хорижий давлатлар паспортларини қалбакилаштириш ва сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Хусусан, тезкор тадбир давомида Марғилон шаҳрида яшовчи шахс Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи тўрт нафар таниши билан олдиндан тил бириктирган ҳолда ҳаракат қилгани аниқланди.
Улар мижозга сохта Туркия фуқароси паспорти ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини 4 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.
Ашёвий далил сифатида гумонланувчилардан 11 та мобил телефон ва 2 та ноутбук мусодара қилинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ