• 11 910 сўм
    -24.58
  • 13 589 сўм
    -2.99
  • 152 сўм
    -0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 910 сўм
    -24.58
  • 13 589 сўм
    -2.99
  • 152 сўм
    -0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 18:42

Ўзбекистонда янгиланган Mercedes-Benz S-Class автомобили расман тақдим этилди

Флагманнинг янги модели Тошкентдаги MB-City дилерлик марказига етиб келди.

200
0
uznews.uz

Mercedes-Benz автомобиль ихтиро қилинганининг 140 йиллиги муносабати билан ўзининг флагман S-Class моделининг ҳозирги авлодидаги энг йирик янгиланишни тақдим этди.

Модернизация кўлами рақамларда ҳам ўз аксини топган. Автомобилнинг 2 700 дан ортиқ компоненти қайта ишлаб чиқилган ёки такомиллаштирилган. Бу эса моделнинг ярмидан кўпроқ қисми янгиланганини англатади. Ўзгаришлар ташқи дизайн, ёритиш тизими, электроника, двигатель ҳамда салон интерьерига тааллуқли.

Mercedes-Benz S-Class янги авлод MB.OS операцион тизими билан жиҳозланган. Ушбу тизим мультимедиа, ҳайдовчига ёрдам берувчи функциялар ва автомобиль созламаларини бир жойдан бошқариш имконини беради. Шунингдек, у интернет орқали янгиланади ва сунъий интеллектга асосланган овозли ёрдамчи билан жиҳозланган.

Интерьер ҳам тубдан янгиланган. Олд панелнинг марказий қисмида ягона шиша панель остига ўрнатилган йирик дисплей жойлашган. MANUFAKTUR индивидуаллаштириш дастури кузов учун 150 дан ортиқ ранг, салон учун эса 400 дан зиёд вариантни таклиф этади. Бу эса автомобилни эгасининг диди ва истакларига мос қилиб созлаш имконини беради.

Янгиланган Mercedes-Benz S-Class аллақачон Тошкентдаги расмий MB-City дилерлик маркази шоурумида намойиш этилмоқда. Дилерлик маркази мутахассислари ташриф буюрувчиларга автомобиль тақдимотини ўтказиб, барча саволларга жавоб беради ҳамда энг мақбул конфигурацияни танлашда ёрдам кўрсатади.

Расмий дилер орқали харид қилинган ҳар бир автомобиль Mercedes-Benz AG компаниясининг бутун дунё бўйлаб амал қиладиган кафолати билан тақдим этилади.

Янги S-Class автомобили билан ҳозирнинг ўзида Фурқат кўчаси, 08-блок манзилида танишишингиз мумкин.

Телефон: +998 78 120 77 00
Сайт: mercedes-benz-city.uz
Instagram: @mbcity.uz
Telegram: t.me/mbcityuz

Реклама ҳуқуқи асосида

200
0

Изоҳ