Мукофот компаниянинг ногиронлиги бўлган инсонлар учун рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилар учун IT-таълимни оммалаштириш ҳамда ҳудудларда яшовчи аҳоли учун янги имкониятлар яратишга қаратилган лойиҳалари учун Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида топширилди.
Мукофот ташкилотчилари – Coca-Cola Uzbekistan, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши.
«Рақамли тенглик дастури» Yandex Uzbekistan нинг барқарор ривожланиш стратегиясининг бир қисми бўлиб, замонавий жамиятнинг муҳим ижтимоий вазифаларидан бири – рақамли тенгсизликни қисқартиришга қаратилган. Компания ўзининг технологик ечимлари ва тажрибасидан фойдаланиб, ёши, соғлиғи, яшаш ҳудуди ёки ижтимоий мақомидан қатъи назар ҳар бир инсон учун рақамли хизматлар, таълим ва даромад топиш имкониятларини очиқ қилишни мақсад қилган.
Дастурда технологиялар жамият манфаатига хизмат қилиши ва инсонларга ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришга ёрдам бериши лозимлиги таъкидланган. Шу мақсадда компания рақамли муҳитни янада қулай қилиш, таълим ва янги имкониятларни миллионлаб инсонларга яқинлаштиришга қаратилган лойиҳаларни изчил амалга ошириб келмоқда.
Тенг имкониятлар учун технологиялар
Дастурнинг асосий йўналишларидан бири ногиронлиги бўлган инсонлар учун инклюзив хизматларни ривожлантириш ҳисобланади.
Yandex Uzbekistan эшитишида нуқсони бўлган ҳайдовчилар учун Yandex Pro иловасини мослаштирди. Овозли билдиришномалар визуал сигналларга алмаштирилди, йўловчилар билан мулоқот қилиш учун эса иловадаги чатдан фойдаланиш имконияти яратилди. Бу ўзгаришлар натижасида бугунги кунда 700 нафардан ортиқ кар ва эшитишида нуқсони бўлган ҳайдовчи Yandex Go платформаси билан ҳамкорлик қилиб, ҳар ой 26 мингдан зиёд буюртмани бажармоқда.
Компания кўзи ожиз ва кўриши заиф фойдаланувчилар учун рақамли маҳсулотларнинг қулайлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистондаги Yandex нинг тўққизта асосий хизмати экран ўқувчи дастурлари (screen reader) билан ишлашга мослаштирилган ва овозли навигацияни қўллаб-қувватлайди. Қулайлик даражасини юқори сақлаш мақсадида компания ҳар йили кўзи ожиз ва кўриши заиф инсонлар иштирокида махсус аудитлар ўтказади. Уларнинг натижалари маҳсулотларни янада такомиллаштириш жараёнига жорий этилади.
Яна бир муҳим йўналиш – ногиронлиги бўлган инсонларнинг мустақил ҳаракатланиш имкониятларини кенгайтириш. Yandex Uzbekistan Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги билан ҳамкорликда кўришида ҳамда таянч-ҳаракат тизимида нуқсони бўлган болалар учун ижтимоий такси лойиҳасини амалга оширмоқда. Дастур ҳозирда мамлакатнинг 15 шаҳрида йўлга қўйилган бўлиб, 205 дан ортиқ муассасада таҳсил олувчи болаларнинг мактабга бепул қатновини таъминлайди. Шу билан бирга, давлат томонидан ажратилган маблағлар тўлиқ ҳайдовчиларга етиб бориши учун компания ўз комиссияси улушидан воз кечган.
Шаҳар муҳитини янада қулай қилиш мақсадида Yandex Uzbekistan Yandex Хариталари хизматида ҳам тегишли функцияларни ривожлантирмоқда. Бугунги кунда мамлакат бўйлаб 19 мингдан ортиқ объект бўйича пандуслар, лифтлар, тўсиқсиз кириш йўлаклари ва бошқа инфратузилма элементлари ҳақидаги маълумотлар мавжуд.
Бундан ташқари, Yandex Go хизматида алоҳида эҳтиёжли фойдаланувчилар учун ногиронлик аравачасини ташиш, автомобилни топишда ёрдам бериш ҳамда ҳайдовчи билан фақат матнли хабарлар орқали мулоқот қилиш каби махсус функциялар жорий этилган. Ушбу имкониятлар ишга туширилганидан буён улардан 74,5 мингдан ортиқ инсон фойдаланиб, 950 мингдан зиёд сафарни амалга оширган.
Мамлакатнинг рақамли келажагига сармоя
Инклюзив хизматларни ривожлантириш билан бир қаторда, «Рақамли тенглик дастури» рақамли кўникмаларни шакллантириш ва билимлар иқтисодиёти учун келажак мутахассисларини тайёрлашга ҳам қаратилган.
Yandex Uzbekistan Дастурлаш мактабида 14–17 ёшли ўқувчилар Python дастурлаш тили, маълумотлар таҳлили ва сунъий интеллект асосларини бепул ўрганади. Дастур бошланганидан буён унда иштирок этиш учун 1200 дан ортиқ ариза келиб тушган, ўнлаб ўқувчилар таълимни муваффақиятли якунлаган.
Компания мамлакат бўйлаб педагоглар учун Python, нейротармоқлар ва сунъий интеллектнинг замонавий воситалари бўйича бепул онлайн курсларни ҳам ташкил этган. Бу дастурлар ўқитувчиларга рақамли технологияларни таълим жараёнига татбиқ этиш ва ўқитиш сифатини оширишга ёрдам беради. Бугунги кунга қадар ушбу курсларга 1100 нафардан ортиқ ўқитувчи рўйхатдан ўтган.
Ҳудудларда IT-таълимдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Yandex Uzbekistan Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида ёшлар учун хакатонлар ўтказди. Улар орқали ёшлар технологик ечимлар ишлаб чиқиш жараёнига жалб қилиниб, замонавий рақамли касблар билан таништирилди.
Компания, шунингдек, IT соҳасида гендер тенгсизлигини қисқартиришга қаратилган халқаро Technovation Girls Uzbekistan ташаббусини қўллаб-қувватлайди. 2026 йилда ушбу дастурда 2400 нафардан ортиқ қиз иштирок этиб, ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган 143 та технологик лойиҳа ишлаб чиқди. Лойиҳа доирасида Yandex ходимлари ментор сифатида қатнашиб, иштирокчиларга ўз ғояларини ҳақиқий рақамли маҳсулотларга айлантиришда кўмаклашмоқда.
Яна бир ҳамкорлик йўналиши — Teach For Uzbekistan дастури. Унинг доирасида Yandex Uzbekistan кадрлар етишмайдиган мактабларда фаолият юритаётган ёш ўқитувчиларга стипендиялар тақдим этади.
«Рақамли тенглик дастури»нинг ўзига хос жиҳати унинг комплекс ёндашувга асосланганидир. Лойиҳаларни амалга ошириш учун компанияда инклюзия, таълим ва ижтимоий ташаббуслар бўйича махсус жамоалар шакллантирилган. Ишлар давлат органлари, таълим муассасалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.
Ташаббуслар самарадорлиги хизматлардан фойдаланиш кўрсаткичлари, фойдаланувчилар фикр-мулоҳазалари, ESG ҳисоботлари ҳамда мунтазам ўтказиладиган қулайлик аудитлари орқали баҳоланади.
ESG Awards 2026 даги ғалаба рақамли технологиялар ижтимоий ҳаётда ижобий ўзгаришларни амалга оширишнинг муҳим воситаси эканини яна бир бор тасдиқлади. «Рақамли тенглик дастури» орқали Yandex Uzbekistan мамлакат аҳолиси учун янада инклюзив, технологик ва барқарор келажакни шакллантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ