• 12 009 сўм
    -51.57
  • 13 688 сўм
    -66.01
  • 154 сўм
    -1.25
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 009 сўм
    -51.57
  • 13 688 сўм
    -66.01
  • 154 сўм
    -1.25
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:54

Қашқадарёда 4 нафар эркак вояга етмаган қизни зўрлашда гумонланмоқда

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда қўлга олинган.

276
0
uznews.uz

Аввалроқ, Қашқадарёда вояга етмаган қизни бир нечта эркак зўрлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Аниқланишича, жорий йилнинг 7 июнь куни вояга етмаган С.Р. Яккабоғ тумани ИИБга қилган мурожаати бўйича 8 июнь куни ЖКнинг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов давомида бир неча турдаги экспертиза тайинланган бўлиб, унинг хулосасига кўра, жиноят иши ЖКнинг 118-моддаси 3-қисмига қайта малакаланган ҳамда Х.Д., Х.Ш., Н.О., А.Д.лар ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, вояга етмаган С.Р га “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан психологик хизмат кўрсатилиб, оилага юридик ва ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.

Болалар омбудсмани ваколатлари доирасида вояга етмаган жабрланувчининг қонуний манфаатлари ва процессуал ҳуқуқлари таъминланиши юзасидан ўз кузатувини давом эттирмоқда.

276
0

Изоҳ