Ижтимоий тармоқларда Rayyona kids номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячисининг тарбияланувчига нисбатан қўпол муносабатда бўлгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, Учтепа туманидаги нодавлат мактабгача таълим муассасасида тарбиячи бўлиб ишлаган, 1990 йилда туғилган А.Г. мунтазам равишда тарбияланувчиларга нисбатан куч ишлатиб, уларни қийнаб келган.
Ҳозирда айрим тарбияланувчилар олган тан жароҳатлари юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Шунингдек, нодавлат таълим муассасаси фаолияти юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ