Наманган вилоятининг Чуст тумани нафақат ўзининг ҳунармандчилик анъаналари, балки палов тайёрлашнинг ўзига хос санъати билан ҳам машҳур. Бу ерда ушбу таомнинг тайёрланиши тажриба, маҳорат ва миллий қадриятларни ўзида мужассам этган кўп асрлик ошпазлик мероси ҳисобланади.
Ҳудуднинг ўзига хос микроиқлими, шувоқ ва ёввойи ўтлар билан боқилган қора қўчқорларнинг гўшти, шунингдек, Ғовасой ва Косонсой ҳавзаларининг юмшоқ булоқ сувлари Чуст ошига ўзига хос таъм ва юқори сифат бахш этади.
Адлия вазирлигининг қайд этишича, географик кўрсаткич мақоми унинг номи ва анъанавий тайёрлаш технологиясининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлайди.
Бундан ташқари, бундай белги маҳсулотнинг давлат озиқ-овқат сифати стандартларига мувофиқлигини кафолатлайди, шунингдек, минтақанинг гастрономик брендини халқаро майдонда тарғиб қилиш имкониятларини кенгайтиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинган "Андижон девзира оши" давлат реестрига киритилганди.
Географик кўрсаткич — интеллектуал мулк объекти бўлиб, маҳсулот муайян минтақа, унинг табиий, инсоний ва тарихий хусусиятлари билан боғлиқ алоҳида хусусиятларга эга эканлигини билдиради.
Изоҳ