Jasjan тахаллуси билан танилган можаро марказидаги блогер Жасурбек Шодиев Москва метросида йўловчиларни атайлаб жанжалга тортиш ва безовта қилишга қаратилган саҳналаштирилган видеолар суратга олган. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Irina Volk маълум қилди.
«Ҳамкасбларим метрода провокацион видеоларни эълон қилган чет эл фуқаросининг шахсини қисқа муддатда аниқлаб, уни Россияни тарк этишга уринган пайтда Москванинг халқаро аэропортларидан бирида қўлга олди», — дейилади хабарда.
Сўроқ вақтида блогер Москвага айнан контент суратга олиш мақсадида келганини билдирган.
«Бу видеолар саҳналаштирилган эди. Мен бундан пул ишламоқчи бўлдим. Бу ерда бундай қилиш мумкин эмаслигини билмасдим», — деган у.
Ушланган шахсга нисбатан Россия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 20.1-моддаси (майда безорилик) бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси расмийлаштирилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Унинг якунларига кўра тегишли процессуал қарор қабул қилинади.
Изоҳ