• 12 054 сўм
    18.81
  • 13 932 сўм
    16.93
  • 167 сўм
    -0.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 054 сўм
    18.81
  • 13 932 сўм
    16.93
  • 167 сўм
    -0.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:26

Кадастр агентлигига янги раҳбар тайинланди, шунингдек, янги ўринбосарлар лавозимга келди

Идоранинг янги раҳбарияти олдига келгуси фаолиятнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди.

146
0
t.me/urbanizatsiyaqomitasi

Кадастр агентлигида Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев раислигида йиғилиш ўтказилиб, унда кадрлар масаласи кўриб чиқилди.

Президент қарорига мувофиқ, Турдиев Садриддин Абдуллаевич Кадастр агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У шу вақтгача прокуратура органларида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Шунингдек, Президент администрацияси раҳбари фармойиши билан қуйидагилар тайинланди:

— Файзуллаев Мурат Мухтарович — Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;

— Ҳафизов Алишер Абдуазизович — Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари;

— Мирмақсудов Мирсаид Садикович — Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари;

— Абдуллаев Тўлқин Мансурович — Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари.

Бундан ташқари, Абдуллаев Абдушукр Хамидович Кадастр агентлиги директори маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Йиғилиш якунлари бўйича кадастр органлари раҳбарлари олдига асосий вазифалар қўйилди ҳамда идора фаолиятининг келгуси устувор йўналишлари белгилаб берилди.

146
0

Изоҳ