Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органи ходими вояга етмаган қизга нисбатан шаҳвоний характердаги ҳаракатларни содир этгани ҳақида маълумот тарқалди.
Андижон вилояти прокуратураси маълумотига кўра, Қўрғонтепа туманида 3 июнь куни уйдан номаълум томонга кетиб, қайтиб келмаган 15 ёшли У.Я.нинг бедарак йўқолиши юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Текширув давомида маълум бўлишича, вилоят ИИБ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази инспектори-ижтимоий ходими лавозимида ишлаган С.Б. вояга етмаган У.Я.ни Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирига олиб келиб, у билан жинсий алоқа қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 4 июнь куни С.Б.га нисбатан ЖКнинг 128-моддаси 3-қисми "в" банди (ўн олти ёшга тўлмаган шахс, жабрланувчини тарбиялаш, ўқитиш ва (ёки) унга ғамхўрлик қилиш мажбуриятларини бажарувчи шахс, шунингдек таълим, тарбия, даволаш муассасаси ёхуд жабрланувчини назорат қилиш мажбурияти қонун билан юклатилган бошқа муассаса ходими билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу модданинг санкцияси саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.
Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда Қўрғонтепа тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёни Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 4-июнь куни С.Бга нисбатан ЖКнинг 128-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг тегишли ажрими билан гумонланувчи тариқасида "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилган.
Яна бир ҳолат Сурхондарё вилоятининг Денов туманида содир бўлган. Гумонланувчи Денов тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи А.Р.га нисбатан ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми, 129-моддаси 3-қисми ва 206-моддаси 1-қисми билан олиб борилган жиноят иши тергови натижасига кўра, айблов хулосаси билан тамомланиб, кўриб чиқиш учун тегишли судловга юборилган.
Изоҳ