• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 24 апрел 16:56

Президент тадбиркорлар билан ишлашда сусткашлик қилаётган туман ҳокимларини танқид қилди

Вилоят ҳокимларига ўз вазифасини уддалай олмаётган амалдорларнинг лавозимига муносиблигини кўриб чиқиш топширилди.

650
0
uznews.uz

Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида айрим ҳокимларнинг тадбиркорлар билан ишлаш борасидаги фаолиятини танқид қилди.

Жумладан, Нурафшон шаҳар ҳокими икки йилдан буён бюрократик тўсиқлар сабаб қурилишни бошлай олмаган тадбиркорга ёрдам бериш ўрнига, ушбу масала қандай қилиб президент даражасигача етиб борганини аниқлаш билан овора бўлани қайд этилди.

Шу билан бирга, Ғузор, Нарпай, Урганч, Янгийўл ва Чиноз туманлари ҳокимлари тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш учун ажратилган маблағларга қарамасдан, ҳалигача лойиҳаларни бошламагани кўрсатиб ўтилди. Ваҳоланки, мазкур ҳудудларга жорий йилда республика бюджетидан қўшимча 262 миллиард сўм йўналтирилган.

Йиғилишда тегишли вилоят ҳокимларига номи тилга олинган туман раҳбарлари вазифани эплай олмаётган бўлса, уларнинг лавозимига лойиқлигини зудлик билан кўриб чиқиш юзасидан топшириқ берилди.

650
0

Изоҳ