• 12 016 сўм
    -26.53
  • 14 051 сўм
    -96.06
  • 160 сўм
    -0.25
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 016 сўм
    -26.53
  • 14 051 сўм
    -96.06
  • 160 сўм
    -0.25
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 09:50

Тошкентда 240 та автобус харид қилиниб, 16 та янги йўналиш ишга туширилади

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини ўз вақтида таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади.

148
0
uznews.uz

Ҳужжатда қайд этилишича, пойтахт жамоат транспорти тизимида қатор тизимли муаммолар мавжуд:

— тирбандлик вақтида автобусларни кутиш вақти 35–40 дақиқагача етаётгани; — ажратилган автобус йўлаклари етарли эмаслиги. Ҳозирдаги 87,4 км йўлаклар шаҳар магистрал йўлларининг атиги 18,5 фоизини ташкил этади, натижада автобуслар умумий оқимда ҳаракатланиб, жадвалдан четга чиқмоқда;

— бекат инфратузилмаси талабларга жавоб бермаслиги. 753 та бекатда фақат белгилар мавжуд бўлиб, павильонлар йўқ, яна 836 та бекатда зарур шароитлар яратилмаган;

— транспорт ҳаракатини реал вақтда кузатиш ва диспетчерлик тизимлари етарли даражада ривожланмагани;

— жамоат транспорти улуши умумий ташувларда атиги 35 фоизни ташкил этаётгани.

Айни пайтда пойтахтда 169 та йўналиш мавжуд бўлиб, уларга 1927 та автобус бириктирилган. Кунлик рейслар сони 23 мингтани ташкил этади, ажратилган автобус йўлаклари узунлиги эса 87,4 км.

Мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида қуйидаги чоралар белгиланди:

— қўшимча 240 та автобус харид қилиш;

— 16 та янги йўналишни ташкил этиш;

— кунлик рейслар сонини яна 2000 тага ошириш;

— жамоат транспорти устуворлигини таъминлаш учун 16,2 км BRT йўлаклари ва 56 км ажратилган автобус йўлакларини яратиш;

— ажратилган йўлакларда назоратни кучайтириш мақсадида 600 дан ортиқ камера ўрнатиш;

— 1116 та бекатни реконструкция қилиш ва 70 та янги бекат қуриш;

— транспорт оқимини реал вақтда бошқариш учун 545 та “ақлли” светофор ўрнатиш.

Шунингдек, аҳоли мурожаатлари ва янги қурилган турар жой массивларини ҳисобга олган ҳолда, жамоат транспорти бекатларини жойлаштириш, кўчириш ёки реконструкция қилиш зарур бўлган манзиллар аниқланади.

148
0

Изоҳ