• 11 778 сўм
    5.5
  • 13 199 сўм
    -25.62
  • 138 сўм
    -2.79
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 778 сўм
    5.5
  • 13 199 сўм
    -25.62
  • 138 сўм
    -2.79
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:30

Жиззахда эркак 10 ёшли болага 2 ой давомида жинсий зўравонлик қилди

Эркак эса ҳуқуқий оқибатдан қўрқиб, ўз жонига қасд қилган.

198
0
uznews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Жиззахда эркак 10 ёшли болага 2 ой давомида жинсий зўравонлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабарига кўра, воқеа ҳақида боланинг яқин қариндоши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган. Гумон қилинувчи А.Р. эса процессуал ҳаракатлардан сўнг ўз жонига қасд қилган.

Айни вақтда вояга етмаган болага нисбатан содир этилган ҳаракатларнинг даври, хусусияти ва бошқа ҳолатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

5 октябрь куни Жиззах шаҳар «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан болага нисбатан кейс очилиб, у бирламчи баҳолашдан ўтказилган. Унга психологик хизмат кўрсатиш ташкил этилган.

Ҳозирда бола хавфсиз жойда бўлиб, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ҳамда руҳий ҳолатини барқарорлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Ҳолат юзасидан экспертиза тайинланган. Унинг хулосаси олинганидан сўнг натижалардан келиб чиқиб, қўшимча чоралар белгиланиши айтилди.

198
0

Изоҳ