• 11 773 сўм
    -35.81
  • 13 225 сўм
    -179.57
  • 141 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 773 сўм
    -35.81
  • 13 225 сўм
    -179.57
  • 141 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 17:18

Тошкентда 100 та замонавий ҳожатхона қурилади

Пойтахтнинг марказий ва туризм кўчалари, хиёбонлари ҳамда аҳоли ва меҳмонлар кўп ташриф буюрадиган объектлар атрофида замонавий санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

219
0
uznews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, 2026 йилда Тошкент шаҳрида жами 100 та санитария-гигиена шохобчасини соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш белгиланган.

Шохобчалар замонавий лойиҳалар асосида пойтахтнинг марказий ва туризм кўчалари, хиёбонлар ҳамда аҳоли ва сайёҳлар ташриф буюрадиган объектлар атрофида жойлаштирилади.

Уларни жойлаштириш учун зарур топографик ишлар билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан 140,4 млн сўм ажратиш таклиф қилинган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарига (Д. Худойбергенов) ажратилган маблағ ижроси бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ҳисобот киритиш белгиланди.

219
0

Изоҳ