• БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:05

Энди автомобилга “техпаспорт” ҳар 5 йилда алмаштирилади — ҳукумат қарори

Ҳукумат қарори билан техник паспортни алмаштиришнинг янги муддати ва йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини олган шахсларга ўтказиш тартиби тасдиқланди.

250
0
uznews.uz

Ҳукумат қарорига кўра, 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома (техпаспорт) 5 йил муддатга расмийлаштирилади. Шундай қилиб, ҳужжат ҳар беш йилда мажбурий равишда алмаштирилиши керак.

Техпаспортни расмийлаштириш учун тўлов БҲМнинг 6,84 баравари (2 818 080 сўм) ни ташкил этади.

Шунингдек, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини олган шахсларга ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш тартиби белгиланди.

Ҳужжатга кўра, бугундан бошлаб транспорт воситасини бошқариш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини олган шахсларга йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик юклатилганлиги тўғрисида ЙҲХБ органларини хабардор қилиш имконияти яратилади.

Хабардор қилиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси (SafeRoad) орқали амалга оширилади.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун транспорт воситаси эгаси ЯИДХПдаги ёки мобил иловадаги шахсий кабинетига кириши ва бошқариш ҳуқуқини бериш муддатини кўрсатган ҳолда сўровномани тўлдириши керак.

Бошқарув ҳуқуқини олган шахс аризани тасдиқлаши ва кейинчалик электрон рақамли имзо, Mobile-ID ёки facе-IDдан фойдаланган ҳолда ўз номига жарималар тўғрисидаги қарорларни расмийлаштиришга розилик бериши керак.

Хабардор қилиш хизмати учун БҲМнинг 10%и (41 200 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

250
0

Изоҳ