• 12 180 сўм
    8.26
  • 14 080 сўм
    -37.92
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 180 сўм
    8.26
  • 14 080 сўм
    -37.92
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 27 март 13:46

1 апрелдан бошлаб камералар томонидан қайд этилган қоидабузарликлар учун баллар ҳисоблади

Ҳозирги кунга қадар жарима балларини ҳисоблаш ДЙҲХХ ходимларининг баённомалари асосида амалга оширилади.

212
0
uznews.uz

Жорий йил 1 апрелдан бошлаб махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимлари томонидан қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими ўтган йилнинг 1 июнидан ишга туширилган эди. Шу пайтгача жарима баллари фақат ДЙҲХХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича қабул қилинган қарорлар асосида ҳисобланар эди.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари E-jarimaball модули орқали автоматик равишда ҳисобланади. Ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш муддати биринчи қоидабузарлик содир этилган кундан бошланади ва кейинги календарь йилнинг шу санасигача давом этади. Агар ушбу даврда ҳисобланган жарима баллари 12 баллга етмаса, улар кейинги даврга ўтказилмайди ва бекор қилинади.

212
0

Изоҳ