• 12 179 сўм
    49.84
  • 14 053 сўм
    84.2
  • 147 сўм
    -1.45
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 179 сўм
    49.84
  • 14 053 сўм
    84.2
  • 147 сўм
    -1.45
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Технологиялар Бугун, 16:34

Рақамли технологиялар вазирлиги онлайн хизматларда ўзбек рақамларини харид қилиш билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

Онлайн хизматлардан харид қилинган бундай виртуал рақамлар ёрдамида ижтимоий тармоқлар, электрон почта ва бошқа платформаларда рўйхатдан ўтиш мумкин.

92
0
Скриншот

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг виртуал рақамлари халқаро ва норасмий онлайн сервисларда сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Рақамли технологиялар вазирлигининг маълум қилишича, smsfast.com онлайн-сервисида ўзбек рақамлари билан бир қаторда АҚШ, Канада, Буюк Британия, БАА, Португалия, Ветнам ва бошқа кўплаб мамлакатларнинг виртуал рақамлари мавжуд.

Рақамли технологиялар вазирлиги маълум қилинишича, норасмий хизматлардан харид қилинган виртуал рақамлардан ижтимоий тармоқлар, электрон почта ва бошқа электрон платформаларда рўйхатдан ўтиш учун бир марталик махсус код (ОТП) ёрдамида фақат қисқа вақт давомида фойдаланиш мумкин.

"Ушбу виртуал рақамлардан телефон рақамлари сифатида фойдаланиб бўлмайди ва уларга интернет хизматларидан фойдаланиш имконияти мавжуд эмас. Ваҳимага ўрин йўқ, чунки фуқароларнинг шахсий маълумотларини ноқонуний олиш имконияти мавжуд эмас," - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этиладиган жиноятларга қарши курашишни кучайтириш мақсадида мобил алоқа операторларининг барча тармоқларида рақамларни алмаштириш (қалбакилаштириш) ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш тизими жорий этилган ва доимий равишда такомиллаштирилмоқда.

92
0

Изоҳ