• 12 137 сўм
    -0.53
  • 14 319 сўм
    11.52
  • 158 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 137 сўм
    -0.53
  • 14 319 сўм
    11.52
  • 158 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Бугун, 21:09

Ўзбекистон афғон-покистон чегарасидаги кескинлашувдан хавотир билдирди

Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегарада вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан расмий баёнот билан чиқди.

366
0
uznews.uz

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегарада вазият кескинлашгани муносабати билан чуқур хавотир изҳор этди. Бу ҳақда вазирликнинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда маълум қилинди.

Ҳужжатда таъкидланишича, Ўзбекистон ҳар икки томонни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга, юксак даражада вазминликни сақлашга ва кескинликнинг янада кучайишига йўл қўймасликка чақирмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги барча келишмовчиликлар ўзаро ҳурмат, давлатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги тамойиллари асосида фақат тинч, сиёсий-дипломатик воситалар орқали ҳал этилиши лозим, деб ҳисоблайди.

Ушбу баёнот Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда минтақавий барқарорлик тамойилларига содиқлигини акс эттиради.

366
0

Изоҳ