• 12 188 сўм
    -48.45
  • 14 367 сўм
    -73.02
  • 159 сўм
    -0.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 188 сўм
    -48.45
  • 14 367 сўм
    -73.02
  • 159 сўм
    -0.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама Бугун, 16:00

Yandex Taxi ҳайдовчилар учун янги содиқлик дастурини ишга туширмоқда — унда комиссия учун чегирма жорий этилади

Дастурнинг асосий афзалликларидан бири — хизмат билан узоқ муддат ҳамкорлик қилаётган ҳайдовчилар учун комиссия тўловига чегирма берилиши. Ушбу имтиёз туфайли хизмат ҳамкорлари 2026 йилда фойдаланувчилар буюртмалари ҳисобига қўшимча равишда 40 млрд сўмгача даромад олиши мумкин. Содиқлик дастурининг энг юқори босқичида Тошкент шаҳридаги энг оммабоп «Старт» тарифида комиссия чегирмаси қарийб 50 фоизни ташкил этади.

449
0
uznews.uz

1 мартдан бошлаб Yandex Taxi да янги содиқлик дастури амал қилади. Унда ҳамкорлар ҳайдовчиларига баллар ҳисобланади. Жорий ой давомида тўпланган баллар сонига қараб, ҳайдовчининг кейинги ой учун даражаси белгиланади. Дастурда жами 5 та даража мавжуд: «Мастер», «Профи», «Эксперт», «Чемпион» ва «Легенда».

Биринчи учта даражага эришиш учун ҳайдовчилар сафарлар давомида баллар тўплаши етарли. Энг юқори босқичларга ўтиш учун эса маълум муддат давомида узлуксиз ишлаш талаб этилади: «Чемпион» даражаси учун — 12 ой, «Легенда» даражаси учун — 36 ой кетма-кет сафар бажариш зарур.

Ҳар бир даража қўшимча имтиёзларни тақдим этади — даража қанчалик юқори бўлса, имтиёзлар ҳам шунчалик кўп бўлади. Масалан, дастлабки уч даражада Yandex Plus хизматига бепул обуна, буюртмаларни кўпроқ олиш ва бекор туриш вақтини қисқартиришга ёрдам берадиган устуворлик баллари ҳамда бошқа қатор афзалликлар тақдим этилади. Энг юқори даражаларда эса хизмат комиссиясига чегирма қўлланилади.

Хусусан, дастурнинг энг юқори «Легенда» даражасида Тошкент шаҳридаги энг оммабоп «Старт» тарифида ҳамкорлар учун комиссия чегирмаси қарийб 50 фоизни ташкил этади.

Хизмат таҳлилчилари ҳисоб-китобига кўра, комиссия чегирмаси туфайли Yandex Taxi ҳамкорлари 2026 йилда фойдаланувчилар буюртмалари ҳисобига қўшимча равишда 40 млрд сўмгача даромад олишлари мумкин.

Хизматнинг барча ҳамкорларининг ҳайдовчилари янги содиқлик дастурида автоматик тарзда даражага эга бўлади. Даража белгилашда уларнинг хизматдаги сафарлар тарихи инобатга олинади.

Реклама ҳуқуқи асосида

449
0

Изоҳ