• 12 213 сўм
    43.38
  • 14 411 сўм
    51.19
  • 160 сўм
    0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 213 сўм
    43.38
  • 14 411 сўм
    51.19
  • 160 сўм
    0.57
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Технологиялар Бугун, 18:47

NASA тарихда илк бор астероид орбитасини ўзгартиришга қўшган ҳиссаси учун икки ўзбекистонлик олимни тақдирлади

Мукофот тарихда биринчи марта астероид орбитасини сунъий ўзгартириш бўйича эксперимент - DART миссиясини амалга оширишга қўшган ҳиссаси учун берилди. Миссия доирасида Ўзбекистон олимлари Ердаги кузатувлар ва аниқ ҳисоб-китобларда иштирок этиб, астероидлар тизимининг орбитал даври муваффақиятли ўзгарганини тасдиқладилар.

318
0
Видеодан кадр

Ўзбекистон Фанлар академияси Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти олимлари - галактик астрономия лабораторияси мудири, фан номзоди Отабек Бурҳонов ва фан номзоди Камолиддин Эргашев NASA космик агентлиги томонидан "Ютуқлар учун гуруҳ мукофоти" билан тақдирланди. Бу ҳақда Фанлар академияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мукофот "Астероиднинг йўналишини икки марта ўзгартириш синови" (DART) халқаро космик миссияси доирасида эришилган тарихий илмий натижа учун берилди.

DART миссияси - бу инсоният тарихида астероид орбитасини мақсадли ўзгартириш учун сайёрани ҳимоя қилиш бўйича биринчи тажриба. Миссия 2022 йил 26 сентябрда кичик астероид тизимининг йўлдоши - Дидимос - Диморф астероидига кинетик зарба бериш, яъни космик аппарат билан тўқнашув орқали амалга оширилди. Зарба натижасида Диморфнинг Дидимос атрофидаги орбитал даври ўзгарди.

Қайд этилишича, бу ўзгариш ер ва космик телескоплар ёрдамида аниқ ўлчанган. Бу инсоният тарихида биринчи марта астероид орбитаси сунъий равишда ўзгартирилди ва натижа тажрибада тасдиқланди.

"Ўзбекистон Фанлар академияси Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти олимлари Майданак обсерваторияси телескопларидан фойдаланган ҳолда DART миссиясининг ердаги кузатувлари бўйича ишчи гуруҳида фаол иштирок этди. Гуруҳнинг асосий вазифаси тўқнашувдан олдин ва кейин фотометрик кузатувлар асосида астероид тизимининг орбитал даври ўзгаришини аниқлаш ва аниқ ҳисоблаш эди. Айнан шу ўлчов натижалари DART тажрибаси муваффақиятли ўтказилганини илмий жиҳатдан тасдиқлади," - дейилади хабарда.

Ушбу ютуқ учун Астрономия институти олимлари НАСАнинг "Ютуқлар учун гуруҳ мукофоти" билан тақдирланди. Ушбу мукофот космик агентлик томонидан юқори эътироф белгиси ҳисобланади.

318
0

Изоҳ