Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 16-17 февраль кунлари кутилаётган ёмғир ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини содир бўлиши мумкин.
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.
Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Шунингдек, кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг пасайиши ҳисобига 17-18 февраль кунлари республиканинг қуйидаги тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор:
Қашқадарё вилояти бўйича: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
Сурхондарё вилояти бўйича: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
Самарқанд вилояти бўйича: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
Жиззах вилояти бўйича: Бахмал, Зомин туманларида;
Тошкент вилояти бўйича: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларида;
Наманган вилояти: Поп туманида.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларга чиқувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралди.
Изоҳ