Ўзгидромет хабарига кўра, бугун куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 1-6 даража илиқ, шимолда 2-7 даража совуқ бўлади.
Эртага республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқни ташкил этади, кундузи 7-12 илиққача кўтарилади.
Якшанба куни асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқни, кундузи 10-15 даража илиқни ташкил этади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 6 ва 8 февраль кунлари айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғинганрчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда бугун куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-5 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, эртага кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат эртага кечаси 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 9-11 даража илиқ, якшанба куни кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
Изоҳ