• 12 266 сўм
    7.39
  • 14 492 сўм
    36.93
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 266 сўм
    7.39
  • 14 492 сўм
    36.93
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:27

Покистонда Шавкат Мирзиёевни қандай кутиб олишди - фото

Покистон ҳаво ҳудудида олий мартабали меҳмоннинг самолётига ушбу мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.

175
0
president.uz

"Нурхон" аэропортида давлат раҳбарини Покистон президенти Асиф Али Зардорий, Бош вазир Шаҳбоз Шариф ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Дастурга мувофиқ, бугун Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони – Қуролли Кучларнинг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан музокаралар ва Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Эртага, 6 февраль куни Покистон президенти Асиф Али Зардорий билан учрашув ва Ўзбекистон – Покистон бизнес форумида иштирок этиш режалаштирилган.

175
0

Изоҳ