• 12 258 сўм
    16.21
  • 14 455 сўм
    -67.81
  • 159 сўм
    -0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 258 сўм
    16.21
  • 14 455 сўм
    -67.81
  • 159 сўм
    -0.41
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:05

Фарғона вилоятида келинига тегажоғлик қилган қайнота 5 суткага қамалди

56 ёшли эркак келинига ўғли мехр бермаётганини, унга ўзи мехр беришини айтиб, келинни қучоқлаб, шахвоний шилқимлик қилган.

163
0
uznews.uz

Иш материалларига кўра, ҳодиса Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги «Юқориқишлоқ» маҳалласида жойлашган, оила яшаб келган уйда содир бўлгани аниқланган.

Маълум бўлишича, ўтган йил октябрь ойида айбланувчи уйда турмуш ўртоғи йўқлигидан фойдаланиб, келинини қучоқлаб, унга нисбатан тегажоғлик қила бошлаган. У ўғли келинига етарлича эътибор бермаётганини, гўёки ўзи унга ғамхўрлик қилиши мумкинлигини айтган.

Орадан бир ой ўтиб, хотини билан оилавий жанжал пайтида эркак келинининг хонасига кириб, уни севишини айтган ва оёқларидан ушлаб олган.

Жабрланувчи содир бўлган ҳолат ҳақида қариндошлари ҳамда ўша пайтда Россияда ишлаб юрган турмуш ўртоғига хабар берган. Шундан сўнг аёл уйни тарк этиб, фарзандлари билан ота-онасининг уйида яшай бошлаган.

Аёлнинг айтишича, бундай ҳаракатлар у уйда ёлғиз қолган пайтларда мунтазам равишда содир этилган.

Айбланувчи эса ўз айбини тан олмаган, ҳеч қандай қонунга хилоф ҳаракат содир этмаганини ва унинг айбини тасдиқловчи далиллар йўқлигини билдирган.

Суд уни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-1-моддаси (жинсий тажовуз/жинсий тегажоғлик) билан айбдор деб топиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида ҳам шу каби ҳолат қайд этилгани, унда келин мунтазам равишда қайнота томонидан тегажоғликка учрагани ва у ҳам 5 сутка маъмурий қамоққа ҳукм қилингани ҳақида хабар берилган эди.

163
0

Изоҳ