• 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 4 феврал 09:51

Тошкентда йўловчи аёлни меҳмонхонага таклиф қилиб, шилқимлик қилган ҳайдовчи қамалди

30 ёшли эркак машинага йўловчи сифатида ўтирган аёлга шилқимлик қилиб, унинг белидан қучоқламоқчи бўлди.

705
0
uznews.uz

2026 йил 3 февраль куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида йўловчи аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган фуқарога нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди.

Судда аниқланишича, 1996 йилда туғилган Ш.В. 2026 йил 1 февраль куни соат 20:30 ларда “KIA” русумли автомашинасини бошқариб, Сергели тумани “Турон” метро бекатидан Йангиҳаёт тумани “Чортоқ” маҳалласига кетаётган фуқаро Х.Хамидовани 15 минг сўм йўл ҳақи эвазига олиб кетган. Манзилга етиб борган пайтда у автомашина эшигини қулфлаб, йўловчи аёлни меҳмонхонага таклиф қилган ва унинг шаъни ҳамда қадр-қимматини таҳқирлаб, белидан қучоқламоқчи бўлган.

Жабрланувчи ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилган. Суд мажлисида Ш.В. айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймон эканини билдирган.

Суд қарори билан Ш.В.5 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

705
0

Изоҳ