• 12 225 сўм
    26.06
  • 14 560 сўм
    -25.07
  • 162 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 225 сўм
    26.06
  • 14 560 сўм
    -25.07
  • 162 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 15:30

Тошкентда банк ходими 120 минг доллар кредит расмийлаштириб, уни қимор ўйинларига тикиб юборди

Кредит маблағлари қалбаки ҳужжатлар ёрдамида нақд пулга айлантирилиб, кейинчалик онлайн қимор ўйинларига сарфланган.

244
0
Иллюстрация

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан тижорат банкининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.

Яшнобод тумани банк филиалида бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи Э.Н. "A." МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, "B.B." МЧЖга 120 000 АҚШ доллари кредит ажратилишига эришиб, кейинчалик сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали кредит маблағини нақдлаштириб олиб, 120 000 АҚШ долларини интернетдаги қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга ишлатиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

244
0

Изоҳ