• 12 242 сўм
    17.01
  • 14 523 сўм
    -37.28
  • 160 сўм
    -2.11
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 242 сўм
    17.01
  • 14 523 сўм
    -37.28
  • 160 сўм
    -2.11
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Кеча, 14:32

Икки спортчи 2026-йилги қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Мамлакат тўртта Олимпия йўлланмасини қўлга киритди, бироқ спортчилардан бирининг жароҳати туфайли фақат иккитаси қишки Олимпия ўйинлари-2026да Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

239
0
Ўзбекистон МОҚ

Жорий йилнинг 6-22 февраль кунлари Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу йилнинг энг нуфузли мусобақаларидан бирига ўзбекистонлик спортчилар 4 та йўлланма қўлга киритишди.Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Саралаш цикли якунига кўра, Дмитрий Чигирев ҳамда Екатерина Гейниш фигурали учишнинг жуфтлик, Медет Назаров тоғ чанғисининг слалом ва гигант-слалом, Даниил Ейбог шорт-трекнинг 500 метр масофага югуриш йўналишларида Олимпиада йўлланмаларига сазовор бўлишди.

Тайёргарлик жараёнида Дмитрий Чигирев жароҳат олиб, Олимпиадагача тиклана олмади. Шу боис, мусобақаларда спортчилар тоғ чанғиси ва шорт-трек дастурларида стартга чиқишади.

Эслатиб ўтамиз, бўлажак қишки Олимпия ўйинлари 6-22 февраль кунлари Италиянинг Милан ҳамда Кортина-д'Ампессо шаҳарларида ўтказилади.

239
0

Изоҳ