• 12 242 сўм
    17.01
  • 14 523 сўм
    -37.28
  • 160 сўм
    -2.11
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 242 сўм
    17.01
  • 14 523 сўм
    -37.28
  • 160 сўм
    -2.11
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Кеча, 21:37

Тошкентда ер усти метро йўли фасадининг сувоқ парчаси тўхтаб турган автомобиль устига тушиб кетди

"Тошкент метрополитени" ДУК ушбу ҳодисага изоҳ берди.

257
0
Тошкент метрополитени

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ер усти метроси линияси остида тўхтаб турган автомобиль устига сквоқ бўлаги тушиб кетиши оқибатида транспорт воситасига зарар етгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Тошкент метрополитени" ДУК Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса "Ер усти ҳалқа" линиясининг Қўйлиқ ва Янгиобод бекатлари оралиғидаги қисмида содир бўлган.

"Метро ҳаракати давомида юзага келадиган табиий тебранишлар таъсирида юқори қисмдаги метро йўли фасадининг сувоқ қисмидан кичик бўлак ажралиб тушиб, метро линияси остида тўхтаб турган автомобилга енгил зарар етган," - дейилади хабарда.

Ҳодиса аниқлангач, метрополитен ходимлари томонидан ушбу ҳудуд кўздан кечирилиб, фасад қисми тўлиқ тикланди ва хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшимча назорат тадбирлари ўтказилди.

Метрополитендаги барча иншоотлар доимий техник назорат остида эканлиги ва белгиланган хавфсизлик меъёрларига жавоб бериши таъкидланди.

Шу билан бирга, ҳайдовчилардан автомобилларни фақат рухсат этилган ва тўхтаб туриш учун махсус белгиланган жойларда қолдириш сўралган.

257
0

Изоҳ