Англия Лига кубоги ярим финал босқичида Пеп Гвардиола жамоаси дастлабки дақиқаларданоқ ташаббусни қўлга олди ва танаффус арафасидаёқ йирик ҳисобда олдинга чиқиб олди. Учрашувда Омар Мармуш 2 та гол урган бўлса, Тиджани Рейнжерс жамоанинг сўнгги учинчи голига муаллиф қилдик.
Учрашувнинг иккинчи ярмида "Ньюкасл" ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. 62-дақиқада Энтони Эланга рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо бу мағлубиятдан қутилиб қолиш учун етарли бўлмади.
Ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" сафида тўлиқ ҳаракат қилди. SofaScore таҳлилий портали талқинига кўра, у 6,3 баллга лойиқ кўрилди.
Маълумот ўрнида, Англия Лига кубоги финалида "Манчестер Сити"га "Арсенал" рақиблик қилади. Учрашув 22 март куни "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.
Изоҳ