• 12 199 сўм
    30.12
  • 14 585 сўм
    -2.93
  • 160 сўм
    0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 199 сўм
    30.12
  • 14 585 сўм
    -2.93
  • 160 сўм
    0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 14:03

Тошкентда одамларни қўрқитиб, калтаклаган товламачилар тўдаси қўлга олинди

18 ёшли гумонланувчилар ўзларини "решала" деб таништириб, фуқароларни қўрқитиб, уларнинг соғлиғига таҳдид қилишган, шундан сўнг 100 доллардан 14 минг долларгача пул талаб қилишган.

231
0
Видеодан кадр

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, ДХХ ва туман прокуратураси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Муқаддам ўғрилик ва безорилик учун судланган 18 ёшли фуқаро ўз атрофида тенгдошларини тўплаб, жиноий гуруҳ тузган. Олдиндан тил бириктириб ҳаракат қилган йигитлар нотаниш кишиларга ўзларини кўча муаммоларининг "ҳал қилувчиси" сифатида кўрсатиб, уларни қўрқитиб, калтаклаб, куч ишлатиб, мол-мулкларига эгалик қилганлар.

Худди шундай ҳаракатлар 18 ёшли йигитга нисбатан ҳам содир этилган, уни жиноятчилар узоқ вақт давомида кузатиб турган, шундан сўнг ундан мунтазам равишда пул талаб қила бошлаган. Талаб қилинган суммани бериш имконияти бўлмаган ёки муддат кечиктирилган ҳолларда улар жисмоний куч ишлатиб, унинг оила аъзолари ҳаёти ва соғлиғига таҳдид қилган.

Улар дастлаб 100 доллар, кейин 2,5 миллион сўм ва яна 24,9 миллион сўм пулни қўлга киритган. Бундан ташқари, зўравонлик йўли билан жабрланувчига яна 14 минг доллар топшириш мажбурияти юкланган. Ушбу маблағнинг бир қисми - 2 минг долларни олган вақтда уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми "б" ва "в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

231
0

Изоҳ