• 12 199 сўм
    30.12
  • 14 585 сўм
    -2.93
  • 160 сўм
    0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 199 сўм
    30.12
  • 14 585 сўм
    -2.93
  • 160 сўм
    0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 13:51

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди

Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиш маросимлари Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.

253
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев 30 январь - биринчи президент таваллуд куни муносабати билан Тошкентдаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди.

Тарихий хотира – миллат келажагининг мустаҳкам пойдевори. Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида шаклланиши, давлатчилик асосларининг барпо этилишида Биринчи Президент Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёс экани чуқур ҳурмат ва эътироф билан ёдга олинади.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва эътибори билан Биринчи Президентнинг хотираси абадийлаштирилди, Самарқандда унинг мақбараси барпо этилди. Ислом Каримов таваллуд топган 30 январь санасини нишонлаш эзгу анъанага айланди.

Ислом Каримов таваллуд топган 30 январь куни хотира тадбирларини ўтказиш яхши ва эзгу анъанага айланди.

Маросим давомида Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Биринчи Президентнинг Ватан манфаатлари йўлидаги фаолияти, инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, Биринчи Президентнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилиб, хотирасига эҳтиром кўрсатилди.

253
0

Изоҳ