Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди пойтахтдаги олий ўқув юртларидан бирининг 19 ёшли талабаси жамоат жойида шаҳвоний шилқимлик содир этганликда айбдор деб топди.
Иш ҳужжатларига кўра, воқеа жорий йилнинг 26 январь куни соат 15:40 атрофида Чилонзор метро бекатида содир бўлган. Йигит йўловчи аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик содир этган.
Суд мажлисида айбланувчи ўз айбини тан олди. Унинг ҳуқуқбузарликка алоқадорлиги, шунингдек, ишга қўшиб қўйилган воқеа жойидан олинган видеоёзув билан ҳам тасдиқланган.
Суд йигитни МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми (шаҳвоний шилқимлик) билан айбдор деб топиб, унга беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Изоҳ