• 12 199 сўм
    30.12
  • 14 585 сўм
    -2.93
  • 160 сўм
    0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 199 сўм
    30.12
  • 14 585 сўм
    -2.93
  • 160 сўм
    0.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 11:03

Асакада эркак мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди

Эркак мактабда аёлини пичоқлаб ўлдирганидан кейин яшаш хонадонига қайтиб келиб ўша пичоқ билан ўзига тан жароҳат етказиб, жонига қасд қилишга уринган.

301
0
UzNews.uz

Андижон вилояти Асака туманидаги мактабларнинг бирида эркак турмуш ўртоғиди мактабда пичоқлаб ўлдиргани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. UzNews.uz сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 27 январь куни соат 15:30 атрофида Андижон вилояти Асака туманидаги мактаб биносида шу мактабда ишловчи О.У. (эркак) ўзи билан бирга ишловчи турмуш ўртоғи О.М. билан келиб чиққан оилавий келишмовчиликлар натижасида ёнида олиб келган хўжалик пичоғи билан О.М.га бир неча маротаба тан жарохати етказиб қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, О.У. яшаш хонадонига қайтиб келиб, ушбу хўжалик пичоғи билан ўзининг қорин сохасига бир неча маротаба уриб, ўз жонига суиқасд қилганида акаси О.Н. кўриб қолиб, шифохонага олиб борган ва кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Ҳолат юзасидан О.У.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

301
0

Изоҳ