• 12 098 сўм
    13.17
  • 14 353 сўм
    170.31
  • 159 сўм
    -0.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 098 сўм
    13.17
  • 14 353 сўм
    170.31
  • 159 сўм
    -0.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 22:20

Расман: мобил операторларга абонент розилигисиз хизматларни улаш тақиқланди

Пулли хизматларни фаоллаштириш операторларнинг мобил иловалари ёки USSD-кодлар орқали амалга оширилади. Шунингдек, агар абонентнинг ҳисоб рақамида маблағ етарли бўлмаса, абонент тўлови ёки хизмат ҳақини ечиб олиш тақиқланади.

85
0
UzNews.uz

Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қуйидагиларни назарда тутувчи пуллик қўшимча контент-хизматлар кўрсатишнинг янги тартиби белгиланди:

- хизматларни фаоллаштириш операторларнинг мобил иловалари ёки USSD-кодлар орқали амалга оширилади;

- абонентнинг тасдиқланган розилигисиз хизматларни автоматик равишда улашга, шунингдек, дастлаб бепул бўлган хизматларни пуллик хизматларга ўтказишга йўл қўйилмайди;

- контент-провайдерлар томонидан абонентларга кўрсатиладиган барча пулли хизматлар дастлаб ўчирилган (фаол бўлмаган) бўлиши керак.

Бундан ташқари, тариф режаси бўйича абонент тўловини ҳисобдан чиқариш ва хизматлар учун ҳақ тўлашда абонент - жисмоний шахснинг шахсий ҳисобварағини манфий балансга (қарздорликка) келтириш тақиқланади.

Белгиланишича, абонентлар президент виртуал қабулхонасининг ишонч телефонларига 24 соат давомида бепул қўнғироқ қилишлари мумкин.

Мобил тармоқларда абонент рақамларини кўчириш энди 20 дақиқа ичида амалга оширилади (илгари 8 соат ичида).

Янгиликлар 3 ойдан кейин кучга киради.

85
0

Изоҳ