Мексиканинг Саламанка шаҳрида футбол ўйини вақтида 11 киши ҳалок бўлди, 12 киши яраланди. Бу ҳақда Guardian нашри хабар берди.
Ҳаваскорлар ўртасидаги ўйин шаҳардаги "Кампос де лас Кабаняс" стадионида бўлиб ўтди. Кутилмаганда спорт мажмуасига иккита машина келиб тўхтаган ва автомобиллардан тўрт нафар номаълум шахс тушиб, отишма бошлаган.
"Ҳужум бир неча дақиқа давом этди. Шу билан бирга, ўқ овози шунчалик баланд эдики, уни стадиондан 15 км узоқликда ҳам эшитиш мумкин эди. Жиноятчилар номаълум йўналишда қочиб кетишди," - дейилади хабарда.
Воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 100 дан ортиқ гильзаларни топди. Полиция ходимлари терговни давом эттирмоқда ва гувоҳларни сўроқ қилмоқда.
Изоҳ