Амирликлардан бирида оммавий муштлашувда иштирок этган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Тегишли қарор жорий йилнинг 21 январь куни суд томонидан чиқарилган. Бу ҳақда UzNews.uz’га ТИВ хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 2025 йилнинг апрель ойида содир бўлган. Баъзи маълумотларга кўра, муштлашув оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
Суд жараёни якунларига кўра, можаро иштирокчиларига энг оғир жазо тайинланди.
Бундан ташқари, яна бир Ўзбекистон фуқароси 25 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Uz
Криминал
Бугун, 20:11
БААда оммавий муштлашувда айбланган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси умрбодга қамалди
Ўтган йилнинг апрель ойида Дубайда Ўзбекистон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув содир бўлганди. Иштирокчилардан бири 25 йилга, қолганлари эса умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Изоҳ