• 12 142 сўм
    -52.11
  • 14 080 сўм
    95.66
  • 151 сўм
    0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 142 сўм
    -52.11
  • 14 080 сўм
    95.66
  • 151 сўм
    0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 24 январ 09:40

Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг эшигини очмоқчи бўлган эркак 10 суткага қамалди

Эркак ўзига нотаниш бўлган хонадонларнинг кириш эшигини бир неча маротаба куч ишлатган ҳолатда очишга уриниб, у ерда яшовчи фуқароларнинг тинчлигини бузган.

595
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 19 январь кунига ўтар кечаси Тошкентда кўп қаватли уйларнинг бирига эркак ноқонуний кирмоқчи бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ушбу шахс қўлга олиниб унга нисбатан суд иши кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 22 январь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида ҳуқуқбузар И.Т.га оид маъмурий иш кўриб чиқилди.

Суриштирув органи томонидан, фуқаро И.Т. 2026 йилнинг 19 январь куни Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 11-мавзе 37-уй йўлагига кириб, уйнинг 28 ва 33-хонадонлари кириш эшигини бир неча маротаба куч ишлатган ҳолатда очишга уриниб, у ерда яшовчи фуқароларнинг тинчлигини бузган.

Шунингдек, судланувчи жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, фуқароларнинг осойишталигини бузганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи И.Т. МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

595
0

Изоҳ